Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки кун ичида Россиядан 500 дан ортиқ ўзбекистонликлар олиб келинади
26.05.2020 21:02,  
154

Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни ватанга қайтариб олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тасдиқланган жадвалга мувофиқ Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан 25 май куни амалга оширилган “Тошкент — Екатеринбург — Тошкент” рейси орқали 278 нафар фуқаро олиб келинди.

Бугун, 26 май куни амалга оширилиши белгиланган “Тошкент – Москва – Тошкент” рейси орқали эса 275 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Маълум қилинишича, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига кўра мазкур ҳафта охирига қадар Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Истанбул ва Москва шаҳарларига яна 6 та қатнов амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан