Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки кунда 34 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
14.12.2022 18:10,  
112

 Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги қарорига мувофиқ 2023 йилнинг 1 апрель санасига қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Инспекциялар томонидан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан текширишга рухсат берилди.

Шунга кўра, “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр таъминоти корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жойларда назорат тадбирлари ўтказиш ишлари кенг қамровда амалга оширилмоқда.

Хусусан, 12-13 декабрь кунлари ўтказилган назорат тадбирлари натижасида ҳудудларда 192 та истеъмолчи томонидан 6,8 млн кВт.соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, энергетика тизимига жами 3,1 млрд сўм қийматда зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўрта ҳисобда 34 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида аниқланди.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан