Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки нафар фарзандига зулм ўтказиб, уларни хўрлаган она бўйича расмий маълумот берилди
10.04.2022 09:14,  
191

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она ўз фарзандларига зулм ўтказиб, уларни хўрлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. ИИВ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий  йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи бўлган Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, фуқаро Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 й.т. Х.Ш.ни ҳамда 2019 й.т. Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан