Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди
8.05.2022 14:14,  
126

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар муҳокама этилди.

Муҳокамалар якунида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати ниҳоясига етганларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Шунингдек, йиғилишда икки нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Кенгаш матбуот хизмати хабарига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризаларига биноан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси Қудратбек Абдуллаев ва Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Тўлқин Усмонов лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан