Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки ой ичида Афғонистонга 550 миллион доллардан ортиқ нақд пул етказилди
11.11.2022 20:41,  
152

Толибон назорати остидаги Афғонистон Марказий банки сўнгги икки кун ичида (7 ва 8 ноябрь кунлари) Афғонистонга 40 миллион долларлик икки пакет нақд пул келиб, хусусий банкка етказилганини маълум қилди.

Янги пакетлар келиши билан жорий йилнинг 29 августидан 8 ноябригача Афғонистонга келган нақд пулнинг умумий миқдори бор-йўғи 10 ҳафта ичида 560 миллион долларга етди.

Афғонистон Марказий банкининг (Da Afgʻoniston Banki) Twitter’даги эълонига кўра, қуйидаги кунларда атиги 14 та пакет 40 миллион доллар миқдорида пул Кобулга етиб келган ва хусусий банкка топширилган.

Афғонистонда Толибон назоратни қўлга киритилгач, кўп сонли нақд пакетлар Афғонистонга етиб борди ва хусусий банк ҳисобланган "Афғонистон халқаро банки"га етказилди. Маълумотларга кўра, бу пул пакетларининг суммаси тахминан 1 миллиард 600 миллион долларга етади.

Расмийларнинг айтишича, бу пул пакетлари Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами доирасида берилган.

Аммо баъзилар Толибоннинг бу пулга эга бўлиши ва уни ўз кучларни кучайтиришда ишлатишидан хавотир билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан