Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки қиз iPhone сабаб 19 ёшли талаба йигитни зўрлади
25.09.2019 18:32,  
7086

Татаристоннинг Бугулма шаҳрида икки қиз 19 ёшли талаба йигитни зўрлади. Бу ҳақда "Татарстан-24" портали хабар қилди.

Хабарда таъкидланишича, жабрланувчининг 22 ёшли таниши смартфонини тузатиб бериш учун уйига таклиф қилади. Квартирада қизнинг 32 ёшли дугонаси ҳам бўлади.

Талаба йигит телефонни тузатиб, эгасига қайтарганда, iPhone экранида озгина ёриқ пайдо бўлганини кўрган қиз ундан компенсация учун 3000 рубль талаб қилади.

Талаба рад жавобини берганидан сўнг, қизлар уни уриб, йигитга нисбатан жинсий зўравонлик ўтказишади ва ҳодисани iPhone камерасида видеога олишади. Агар пулни бермасанг, буни интернетга чиқариб юборамиз деб таҳдид қилишади.

Жабрланувчи милицияга мурожаат қилади. Унинг айтишича, телефондаги чизиқлар уларнинг ёввойи жинсий хоҳишларини амалга ошириш учун баҳона бўлган холос.

Воқеа юзасидан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан