Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов эгаллаб турган ловозимидан озод этилди. Бу хабарни ҳар икки ҳокимлик маъмурияти Sof.uz'га тасдиқлади.
Қайд этилишича, ҳокимларнинг ишдан олингани ҳақида бугун, видеоселектор йиғилишидан сўнг маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг декабрь ойида Шукурулло Бобоев Тошкент вилоятига, Улуғбек Узоқов Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.