Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иккита буйраги ҳам бўлмаган аёл фарзанд кўрди. Бу тарихда биринчи ҳолат
6.03.2021 19:29,  
511

Москва касалхонасида иккита буйраги бўлмаган аёл шифокорлар ёрдамида туғруқни муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда BAZA  нашрига таяниб ёзмоқда Effect.uz

Оқ халатлилар  ҳатто унинг ҳомиладор бўлиш эҳтимоли  деярли нольга тенг дейишганди.
17 ёшида Наталяда отоиммун касаллиги аниқланганди, шу сабабли унинг буйраклари аста-секин ишламай қолди. Докторлар қиз учун трансплантация амалиётини ўтказишга  қарор қилишди ва  отаси донорлик қилди.

Операция муваффақиятли ўтди. Сўнгги 14 йил давомида Наталья нормал ҳаёт кечирди, 2019 йилгача у кўчирилган органларни рад қила бошлади.  Натижада, аёл гемодиализга ўтиши керак эди.

Кўп ўтмай Наталья ҳомиладор бўлди.  Шифокорлар учун бу ажабланарли ҳолат бўлди, чунки буйрагида бундай касаллиги бўлган беморларда оналикка деярли имконият йўқ.

Йигирманчи ҳафтада Наталя Юдин шаҳар клиник касалхонасига ётқизилди. У ерда бир вақтнинг ўзида кўплаб  мутахассислар томонидан назоратга олинди. Энг муҳими туғруқ муваффақиятли амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан