Иккита ҳудудда тажриба учун юридик хизматлар кўрсатиш маркази очилади

Иккита ҳудудда тажриба учун юридик хизматлар кўрсатиш маркази очилади

Аввал хабар қилганимиздек, “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.

Шунингдек, фармонга кўра, Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси ва Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.

Улар тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Эксперимент натижасига кўра ушбу тизим республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади.