Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илҳомжон Неъматов: “Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимиз орасидан Олий Мажлисга номзодлар бўлишини қўллаб-қувватлайман”
22.12.2019 12:49,  
180

Марказий сайлов комиссиясидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов навбатдаги брифингда иштирок этди.

Илҳомжон Неъматовнинг айтишича, хорижий давлатларда 55 та сайлов участкаси ташкил этилган. Россияда 8 та сайлов участкаси бор. Бундан ташқари, 90 дан ортиқ ҳудудга махсус вакиллар бориб, у ерларда ишлаётган ватандошларимизнинг овоз беришларини таъминлашди. Сайлов комиссияси ходимлари 500-3600 кмгача бориб овоз бериш ташкил этишди.

12:00 га қадар хорижий давлатларда жами 1455 киши овоз берди. Ҳозиргача Сеулда 201 киши, Куала-Лумпурда 120 киши овоз берди.

Мамлакатимизда ва чет эллардаги мавжуд 10315 сайлов участкалари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасида Тошкент вақти билан тун соат 03:00 да овоз бериш бошланди. Яъни, вақтлар фарқини инобатга олганда, Ўзбекистон парламенти номзодларига овоз бериш Россиянинг Владивосток шаҳрида бошланиб, Американинг Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида якунланади.

Sof.uz саволи: Ҳозирда кўплаб хорижий давлатларда юз минглаб юртдошларимиз меҳнат қилади. Масалан, Россияда 1 миллиондан ортиқ сайловчилар мавжуд. Уларнинг ичида оддий қора ишлардан тортиб, давлат ва жамият аҳамиятига молик муҳим ишларда ишлаётганлар бор. Аммо уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон ичида кўрсатилган номзодларга овоз беришга мажбур. Шу ўринда таклиф беришди: ўша, четда юрган мигрантлар орасидан ҳам Олий Мажлисга номзодлар қўйилса ва хориждаги мигрантлар шу номзодларга овоз берса, сўнг улар келиб Олий Мажлисда ишлаб, чет элдаги фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилса бўлмайдими?

Жавоб: Жуда яхши савол берилди. Ўзи биз хориждаги ватандошларимизни мигрант дейишимиз тўғри эмас. Улар бизнинг фуқароларимиз. Аммо сиз айтган ҳолатнинг ҳозир имкони йўқ, чунки номзодлар сиёсий партиялардан кўрсатилади, сиёсий партияларнинг эса хориждаги фуқароларимиз яшайдиган жойларда бўлимлари йўқ. Буни қонунчиликка киритишга ҳаракат қилиш керак.

Савол: Бу масалада сизнинг шахсий фикрингиз қандай? Бу таклифни қўллаб-қувватлайсизми?

Жавоб: Шахсан мен буни қўллаб-қувватлайман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан