Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илк маротаба Ойнинг қуёш нури билан ёритиладиган томонида сув топилди
27.10.2020 12:36,  
181

Ойнинг қуёш нурлари билан ёритиладиган томонида илк маротаба сув борлигига оид далиллар топилди. Бу ҳақда душанба куни НАСА бош директори Жим Брайденстайн твиттерда маълум қилди, деб ёзади "Известия" газетаси.

Бу кашфиёт Боинг самолёти негизида жойлашган Инфрақизил Астрономия Обсерваторияси ёрдамида амалга оширилди. Сув молекулалари Ердан кўринадиган энг катта кратерлардан бири бўлган Клавиус кратерида топилди. У ойнинг жанубий ярим шарида жойлашган.

Кашфиёт шуни кўрсатадики, сув ой юзасида тақсимланиши мумкин ва у фақат музлатилган сояли жойлар билан чекланмайди. Шунингдек, у сувнинг қандай яратилиши ва ойнинг қаттиқ ҳавосиз юзасида қандай сақланиши ҳақида янги саволлар туғдиради.

"Биз бу сувдан манба сифатида фойдаланишимиз мумкинлигини ҳали билмаймиз, аммо Ойда сувнинг борлиги бизнинг тадқиқот режаларимизнинг калитидир", - деди НАСА бош директори.

"Бизда H2O Ойнинг қуёш томонида бўлиши мумкинлиги ҳақида таҳминлар мавжуд эди. Энди биз бу ҳақиқат эканлигини биламиз. Ушбу кашфиёт бизнинг Ой юзаси ҳақидаги тушунчамизга қарши туради ва чуқур космик тадқиқотлар билан боғлиқ манбалар ҳақида қизиқ саволларни туғдиради", - дейди Вашингтондаги НАСА штаб-квартирасининг Астрофизика бўлимининг директори Пол Ҳертз AstroNews нашрига берган интервюсида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан