Илон Маск америкалик собиқ вазирни рус тилида танқид қилди

Илон Маск америкалик собиқ вазирни рус тилида танқид қилди

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ меҳнат вазири Роберт Рейх ҳамда америкалик ихтирочи Илон Маск ўртасида Твиттерда тортишув келиб чиқди.

Рейх Маскни Tesla бош идорасини ва кейинги лойиҳаларини Калифорниядан АҚШнинг бошқа штатига кўчириш режасини танқид қилди. Кўчиш сабаби маҳаллий ҳокимият томонидан коронавирус тарқалиши сабабли электр автомобилларини ишлаб чиқаришни қайта тиклашни тақиқлаш эди.

"Илон Маск одамларнинг соғлиғига хавф солмаса, уларни ишдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Капитализм энг ёмон аҳволда", - деб ёзди Рейх.

Бунга Маск "Идиот" (Аҳмоқ) дея рус тилида жавоб берди.

Кейинроқ Маск яна иккита твит қилди. Бирида у собиқ вазирдан қисқагина "Sorry" (Узр) деб кечирим сўраган бўлса, иккинчисида "Meant to say скучный идиот" (Зерикарли аҳмоқ демоқчи эдим) деб ёзди.

Жорий йилнинг март ойи охирида Маск Covid-19 пандемияси туфайли АҚШда жорий этилган чеклов чораларини тезроқ олиб ташлашга чақирган эди.