Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск дунёда биринчи бўлиб коинотдан твит йўллади
23.10.2019 14:51,  
248

Илон Маск Твиттерга иккита хабар жойлади ва буни "Бутунжаҳон интернети" орқали ёзганини маълум қилди:

"Бу твитни Starlink сунъий йўлдоши орқали жўнатяпман", деб ёзди у.

Жаҳон интернети - интернет тармоғини бутун дунё бўйлаб тарқатадиган сунъий йўлдошлар тизими бўлиб, Илон Маск уни Starlink деб номлаган ва унинг ёрдамида бутун ер юзига, ҳатто, илгари интернет етиб бормаган нуқталаргача интернет кириб боришига эришмоқчи.

Май ойида Маскнинг яна бир лойиҳаси SpaceX орбитага 60 сунъий йўлдошни олиб чиққан эди. Тўғри улардан айримлари ишламади, лекин камида 360 та сунъий йўлдош билан "Жаҳон интернети" яратилишини маълум қилди.

Лойиҳа тўлиқ амалга ошиши учун 500 миллион доллар сармоя ҳамда 12000 та сунъий йўлдош керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан