Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

Фото: AP Photo/Susan Walsh

Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск француз компаниялар гуруҳи LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) бош директори Бернар Арнони ортда қолдириб дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, душанба куни Tesla акциялари 11% га қимматлади, Маскнинг бойлиги эса $7,8 млрдга кўпайди. Ҳозирги пайтда Bloomberg тадбиркорнинг бойлигини $84,8 млрд. деб баҳоламоқда. Бешинчи ўринни $84,6 млрд. билан Бернар Арно, олтинчини эса $78,8 млрд. пули бор Ҳиндистоннинг Reliance Industries эгаси Мукеш Амбани эгаллаган.

49 ёшли Маск Америкада ва бутун дунёда 3 та одамдан кўра камбағалроқ. Булар Facebook Марк Цукерберг ($99 млрд), Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс ($121 млрд) ҳамда кетма-кет уч йилдан бери Ер шарининг энг бой одами, Amazon корпорацияси раҳбари Джефф Безос ($188 млрд).

Tesla компанияси 2003 йилда Маск томонидан асос солинган. Бошида у Tesla Motors деб аталар эди, кейинчалик фақат Tesla қолди. Аввалига компания фақат электромобтллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди, кейинроқ эса қуёш батарейкалари ва бошқа энергия тўпловчи тизимлар ҳам ишлаб чиқаради. Ҳозирда Tesla бутун автомобил ишлаб чиқариш саноатидаги энг қиммат компания саналади. У Америка, немис ва япон автоширкатларини капитализацияси бўйича ортда қолдирган.