Илон Маск коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди

Илон Маск коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди

Коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлгандан кейин ҳам миллиардер ва тадбиркор америкалик Илон Маск COVID-19'га қарши эмланишдан бош тортди. 

Tesla эгаси ўз қарорини ўзи ва оиласи хавф остида эмаслиги билан изоҳлади. "Умуман олганда одамларнинг мантиқсизлиги туфайли бу ҳолат менинг инсониятга бўлган ишончимни пасайтирди", - деди Маск подкастда.

Эслатиб ўтамиз, пандемиянинг бошида Илон Маск коронавирус билан боғлиқ қўлланилаётган чекловларга қарши эди. Кейин у COVID-19 ваҳимасини аҳмоқлик деб атади.