Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск ниҳоят Twitter`ни сотиб олди
27.10.2022 11:32,  
54

Tesla va SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск ваниҳоят Twitter компанияси сотиб олди. Бу ҳақда тадбиркор ўзининг Twitter`даги саҳифасида видео жойлаштирди.

Шунингдек, Илон Маск саҳифасидаги маълумотларни янгилаб, компаниянинг раҳбари эканини кўрсатувчи ёзувни қолдирди (Chief Twit).

Bloomberg нашрининг хабар беришича, миллиардер душанба куни компанияни сотиб олиш бўйича битимни якунлашга ваъда берган. 13 миллиард долларлик қарз маблағларини тақдим этаётган банклар кредит шартномасини якунлаб, ҳужжатларни имзолаш босқичида турибди. Ушбу келишув тадбиркорга пул жўнатишдан олдинги охирги қадамлардан биридир.

Маълумот учун, Илон Маск Twitter`ни жорий йилнинг апрелида сотиб олмоқчи эканини айтиб, ҳар бир акция учун $54,2 қийматни таклиф этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан