Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск қачон дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлиги айтилди — Bloomberg
15.03.2022 09:36,  
264

Approve.com тадқиқотига кўра, Илон Маск 1 триллион долларлик чегарани бузган дунёдаги биринчи одамга айланиши мумкин. Ва бу 2024 йилда содир бўлиши мумкин. Бу ҳақда "ixbt.com" манбаси хабар бермоқда.

Айни пайтда Маск дунёдаги энг бой одам бўлиб, унинг бойлиги Bloomberg миллиардерлар индекси асосида 216 миллиард долларга баҳоланган. 2024 йилга бориб триллионер бўлиш учун унинг бойлиги ҳар йили 129 фоизга ошиши керак.

Approve.com сайтининг фикрича, Маскдан кейинги триллионер Ҳиндистоннинг Adani Group  компанияси раиси Гаутам Адани бўлиши мумкин. Ҳозирда у Bloomberg миллиардерлар индексида 87,3 миллиард доллар бойлиги билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Прогноз шуни кўрсатадики, у 2025 йилда триллионерга айланиши мумкин.

Хитойнинг ByteDance компанияси директорлар кенгаши раиси Чжан Йиминг триллион доллар бойлик билан дунёнинг учинчи шахси бўлиши мумкин. Айни пайтда у  Bloomberg миллиардерлари индексида 44,7 миллиард доллар бойлиги билан 28-ўринни эгаллаб турибди ва Approve.com маълумотларига кўра, у 2026 йилда триллионерга айланади.

Approve.comп рогнози 2017 йилдан ҳозирги кунгача дунёдаги энг бадавлат 30 кишининг йиллик капитал ўсиши динамикаси таҳлилига асосланган. Таҳлилчилар, шунингдек, ушбу 30 кишидан атиги 21 нафарининг триллионер бўлиш учун реал имконият борлигини таъкидламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан