Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск Tesla роботи ва Терминатор ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди
11.04.2022 02:23,  
143

Tesla 2023 йилда Optimus гуманоид андроидларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск Техасдаги Gigafactory 1 корхонасида бўлиб ўтган Cyber ​​​​Rodeo тадбиридаги нутқи доирасида гапирди.

«Умид қиламанки, Optimus'нинг биринчи версиясини ишлаб чиқариш келгуси йилда бошланади. У одамлар, қоида тариқасида, қилишни хоҳламайдиган вазифаларни бажара олади. Ҳозирча бунга ишониш қийин бўлиши мумкин, аммо робот бизнинг кўз ўнгимизда ўзини яхшилаб боради. Шу билан бирга, бу Терминатор ҳақидаги ҳикоядан фарқли ўлароқ, одамлар учун хавфсиз бўлади. Бу нарса дунёни ўз давридаги автомобиллар пайдо бўлганидан ҳам кўпроқ ўзгартириши мумкин», — деб Маскнинг сўзларини келтиради Electrek.

Tesla раҳбари, шунингдек, Optimus нафақат ишчи кучи тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришини, балки бутун иқтисодиётга сезиларли таъсир кўрсатишини қўшимча қилди.

Tesla одамсимон роботининг яратилиши биринчи марта 2021 йилнинг ёзида, Musk Tesla Bot деб номланган андроид концепциясини тақдим этганида маълум бўлди. Кейин у Теслаънинг замонавий электромобилларида қўлланиладиган автопилот ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиши маълум қилинди. Унинг асосий вазифаси «хавфли ёки мунтазам ишларни бажариш» бўлади. Хусусан, Маскнинг сўзларига кўра, кейинчалик одамлар роботни «озиқ-овқат дўконига юборишлари мумкин бўлади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан