Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск хайрия ишларига қарийб 2 миллиард доллар ажратди
15.02.2023 21:11,  
15

Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск 2022 йилда хайрия ишларига 1,95 миллиард доллар хайрия қилди. Бундай маълумотлар АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган ҳисоботда келтирилган, дея хабар беради Reuters.

Маск август-декабрь ойлари орасида автогигантнинг қарийб 12 миллион акциясини номлари ошкор этилмаган хайрия ташкилотларига хайрия қилди. Маск Twtterʼни сотиб олиш ва ички инқироз шароитида ижтимоий тармоқни ривожлантириш бўйича келишувни молиялаштириш учун ўзининг Tesla акцияларини 40 миллиард долларга сотишга мажбур бўлган бўлса ҳам шундай қадам ташлади.

Шу билан бирга, 2021 йилда тадбиркор автомобиль ишлаб чиқарувчисининг 5 миллион дона акциясини хайрия ишларига ҳадя қилган, кейинчалик бунинг умумий қиймати 5,7 миллиард долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, таҳлилчилар Маскнинг компания акцияларини хайрия қилиш фойдали эканлигини таъкидламоқда, чунки хайрияга топширилган қоғозлар сармоядан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

2021 йилгача Илон Маскнинг хайрия ҳаракатлари бошқа миллиардерларники каби кенг эмас эди. У ўз бойлигининг бир фоиздан камроғини хайрия қилган, Уоррен Баффет ва Жорж Сорос эса 20 фоиздан кўпроғини хайрия қилган. Бироқ, 2021 йилда Tesla раҳбари АҚШда Билль ва Мелинда Гейтсдан кейин иккинчи хайриячига айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан