Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маскнинг Хитой билан муносабати АҚШ ҳукуматини хавотирга солмоқда
23.03.2022 08:42,  
352

АҚШ ҳукумати махфий маълумот тарқалиб кетиш хавфи туфайли америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Хитой ҳукумати билан молиявий муносабатидан хавотирда, дейилади “The Wall Street Journal” газетаси маълумотида.

Қайд этилишича, АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси разведка бўйича махсус қўмитаси аъзоси Крис Стюарт “SpaceX” ва Хитой ҳукуматининг бевосита ва билвосита муносабати бўйича махсус брифинг ўтказишни таклиф қилмоқчи.

“Илон Маск ва “SpaceX” мухлисиман, лекин компания Хитой билан молиявий алоқага киришгани мени хавотирга соляпти. Конгресс аҳволни етарлича назорат қилмаяпти”, деди Крис Стюарт.

Таъкидланишича, 2017 йил Хитойнинг “Tencent” корпорацияси Илон Маскнинг “Tesla”си акцияларининг беш фоизини сотиб олганини маълум қилган. Компаниянинг электромобиллар йиғиш бўйича АҚШдан ташқаридаги ягона заводи Шанхайда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан