Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имо-ишорага ҳам расмий тил мақоми бериладими?
22.10.2019 15:17,  
220

Яқинда Озарбайжон карлар жамияти раиси Камран Абасов ўз постида Озарбайжонда имо-ишора тилига расмий тил мақоми берилади, меҳнат қилишда давом этамиз, деб пост қўйибди.

www.oxu.az манбасининг хабар қилишича, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисида Озарбайжон Республикаси қонунига ўзгартиш киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатнинг мақсади – эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг ҳеч қандай тўсиқсиз маълумот олиши, уларнинг ўз нуқтаи назари ва эътиқодларини эркин ифода этиш, шунингдек, жамиятга интеграциялашуви учун кенг шароитлар яратиш.

Бунга кўра, Озарбайжон давлат телевидениесининг дастурлари, филмлари ва видео материаллари субтитрлар ва имо-ишора тили таржимонларини жорий этиш режалаштирган.

Кўпинча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда имо-ишора тилига расмий тил мақоми берилган. Жамиятимиз раҳбарлари ҳукуматга аниқ таклиф билан чиқишганми, билмайман. Лекин мустақилликка эришганимизга чорак асрдан кўпроқ вақт ўтди, на имо-ишорага расмий тил мақоми берилди, на Ўзбекистон давлат телевидениесига субтитрлар киритилди!..

Нега бизда эшитишида нуқсони бўлган инсонларга маълумот олиш учун тенг имконият яратилмаган? Биз ҳам ҳуқуқларимизни қачон талаб қиламиз?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан