Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имтиёзли кредитга электрон тизим орқали осон эга бўлинг
5.10.2022 10:29,  
191

Уй-жойга эга бўлиш ҳар бир инсоннинг асосий мақсадларидан биридир. Албатта уй-жой қуриш ва таъмирлаш нисбатан катта миқдорда пул талаб этади. Бунинг учун сиз бир неча йил давомида кутиб, уй-жой учун керакли миқдордаги пулларни йиғишингиз ёки Халқ банки ёрдамида ҳозироқ орзуйингиздаги уйнинг эгаси бўлишингиз мумкин.

Халқ банки жисмоний шахсларга бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун имтиёзли кредит таклиф этади.

Ушбу кредит ёрдамида ўзингизга тегишли бўлган ер участкасида янги уй-жой қуришингиз ёки уй-жойингизни таъмирлаш учун харажатларга кредит расмийлаштиришингиз мумкин.

Кредит шартлари:

  • муддати – 20 йилгача;
  • бошланғич тўлов – 15%;
  • йиллик фоиз ставкаси – 17%.
  • кредитнинг максимал миқдори:

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун – 327,2 млн сўмгача;

-Тошкент шаҳрида бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун – 416,5 млн сўмгача.

Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан бериладиган 32 миллион сўм миқдорида субсидиядан фойдаланиш мумкин. Субсидияга топшириш давлат хизматлари агентлиги орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, Халқ банки бошқа турдаги ипотека кредитларини ҳам тақдим этади. Барча таклифларни банкимизнинг расмий саҳифаларида кўришингиз мумкин:

Telegram канал: t.me/xalqbankinfo

Facebook: Xalq banki

Instagram: xalqbankinfo

Расмий сайт: xb.uz

Онлайн мурожаатлар учун: t.me/xbcallsupport

Алоқа маркази: 1106

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан