“Инъом ваъдаси” нима?

“Инъом ваъдаси” нима?

Тадбирнинг расмий сайтида айтилишича, бу бадавлат кишилар ва уларнинг оиласи маблағининг катта қисмини хайр-эҳсонга сарфлашга ундовчи уринишдир.

“Инъом ваъдаси”ни дастлаб кўзга кўринган филантроплардан Майкл Блумберг, Джордж Лукас, Дэвид Рокфеллер, Марк Цукерберглар берди. 2013 йилнинг февралида 105 миллиардер кампанияга қўшилди ва ўз маблағининг камида ярмини хайр-эҳсонга сарфлашга ваъда берди.

Ваъдаги кўра эгаси вафот этганидан кейин ҳам маблағ инъом этилаверади. Инъом ваъдасини берган бадавлат шахс қайси мамлакатга ва қандай дастурга маблағ сарфлашни ўзи танлайди. Ваъда ҳуқуқий жиҳатдан асосланмаган (бажармаган жавобгарликка тортилмайди), маънавий масъулият саналади. Бунинг учун ваъда берувчи шахс жамғарма номига ихтиёрий ариза ёзиб бериши кифоя.

“Инъом ваъдаси”ни берганлар орасида ғарб миллиардерлари кўпчиликни ташкил этади. Шунингдек, Mail.ru Group эгаси россиялик Юрий Милнер, асли суданлик Муҳаммад Мо Иброҳим, ҳиндистонлик Азим Премжиларни ҳам рўйхатда учратиш мумкин.