Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезия одам яшамайдиган ороллардан иборат архипелагни кимошди савдосига қўйди
3.12.2022 07:45,  
69

Индонезия 100 та одам яшамайдиган ороллардан иборат архипелагни кимошди савдосига қўйишга қарор қилишди. Бу хабар экология фаолларини хавотирга солди, деб ёзади The Guardian.

"Маржон учбурчаги"да жойлашган "Види қўриқхонаси' архипелагини сотиш бўйича савдолар 8-14 декабрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Архипелагдаги оролларнинг умумий майдони тахминан 10 гектарга баҳоланган. Оролларга Бали аэропортидан икки ярим соатлик парвоз билан етиб бориш мумкин.

Индонезия қонунчилигига кўра, чет элликлар мамлакатда орол сотиб олишлари мумкин эмас, аммо оролнинг бўлажак эгаси маҳаллий холдинг компаниясининг улушини сотиб олиши мумкин. Ким ошди савдосида қатнашмоқчи бўлганлардан ниятларининг жиддийлигини исботлаш учун 100 минг доллар депозит талаб қилинган.

Види қўриқхонаси сотилиши ҳақидаги хабар табиатни муҳофаза қилувчиларни хавотирга солди, чунки у қўриқланадиган денгиз ҳудудида жойлашган. Оролларда биноларнинг қурилиши биологик хилма-хилликка бой экотизимларга таҳдид солади. Уларга 700 дан ортиқ турдаги маржонлар, шунингдек, кўплаб сув ости ўсимликлари ва ҳайвонлари яшайдиган тропик ва мангр ўрмонлари ва маржон рифлари киради.

"Бу ороллардан сайёҳлик фаолияти учун фойдаланилмаслигига қандай ишониш мумкин? Ороллар хусусий мулкка айланганидан кейин маҳаллий аҳолига кириш имкони бўладими?', - дейди маҳаллий эколог Иван Софиаван.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан