Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда беш бурчакли сузиб юрувчи масжид қурилади
10.12.2019 15:50,  
212

Индонезиянинг машҳур Jaya Ancol компанияси директори Сеҳир Шаҳали сузиб юрувчи масжид мамлакат пойтахти Жакартадаги Ancol Dreamland соҳил бўйи паркида қурилишини маълум қилди.

The Jakarta Post нашрининг ёзишича, қурилишида энг сўнгги замонавий технологиялар жорий қилиниши режалаштирилган ушбу масжид 2000 квадрат метр майдонда 2500 кишига мўлжаллаб барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллиард Индонезия рупийсига (тақрибан 3,5 миллион АҚШ доллар) тенг деб баҳоланмоқда.

Масжиднинг беш бурчак шаклида қуриладиган кўриниши Ислом динининг 5 устуни ва мусулмонлар учун кунлик 5 маҳал намозга ишора бўлса, унинг 25 метр баландлиги эса Қуръонда исмлари келган 25 нафар Пайғамбарларга (алайҳумуссалом) рамзийлаштирилган.

Шунингдек, масжид ҳовлисига иймоннинг 6 шартлари ёзилган миноралар ҳам қурилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан