“Катта йигирмалик” йиғилиши режалаштирилганидан ярим соат кечроқ, тахминларга кўра, АҚШ Президенти Жо Байденнинг кечикиб келиши билан бошланди.
Биринчи иш куни иштирокчи-мамлакатлар етакчилари озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, шунингдек, глобал соғлиқни сақлаш архитектураси масалаларини муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, Индонезия расмийлари олий мартабали меҳмонларни Калимантан оролининг шарқий қисмида Жакартадан кўчирилиши режаланган янги пойтахт лойиҳаси билан таништирадилар, деб хабар берди “ТАСС” агентлиги
Саммитнинг иккинчи иши куни Денпасардаги Нгурах-Рай боғида мангров дарахтларини экиш билан бошланади. Анжуман қатнашчилари шундан кейин рақамли трансформация бўйича ишчи сессиясини ўтказишади.
“Катта йигирмалик” декларация қабул қилиш билан якунланади. Шундан кейин Президент Жоко Видодо матбуот анжуманида саммит иши ҳақида журналистларга маълумот беради.
Навбатдаги “G20”нинг раислиги Ҳиндистонга ўтади.