Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда "Мир" карталаридан фойдаланиш масаласини кўриб чиқилмоқда
5.01.2023 10:44,  
14

Индонезия Россиянинг "Мир" тўлов тизимининг карталаридан фойдаланиш вариантини кўриб чиқиш "ҳали давом этмоқда". Бу ҳақда Индонезиянинг Москвадаги элчиси Хосе Антонио Морато Таварес "РИА Новости"га маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, расмийлар Индонезия банкларига ушбу карталардан фойдаланишни ўйлаб кўришни маслаҳат беришган. Шу билан бирга, дипломат бу жараён бироз вақт олишини тан олди. Хосе Антонио Морато Таварес, шунингдек, Индонезия турли мамлакатлар, жумладан Туркия ва Ветнамда Мир карталаридан фойдаланишдан хабардор эканини айтди.

Осиё давлати элчиси, шунингдек, ҳозирда Индонезияда 40 мингга яқин Россия фуқаролари истиқомат қилишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, россияликлар банк операцияларини амалга ошириш йўлларини изламоқда.

Аввалроқ Шри-Ланка ҳукумати мамлакатда Мир тизимини жорий этишга қарор қилган, бироқ бир мунча вақт ўтгач, улар ўз фикридан қайтган. Маҳаллий ҳокимиятнинг бу ғоядан воз кечишининг асосий сабабларидан бири АҚШнинг санкциялар босими деб аталган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан