Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ингилизлар Франциянинг Марсел шаҳрида тартибсизлик уюштиришди
10.06.2016 16:16,  
8

Францияда бўлиб ўтадиган Евро-2016 мусобақаси ҳали бошланмаган бўлсада, бироқ баъзи бебош фанатлар "ўзларини кўрсатишни" бошлаб юборишди. Англиялик 200 нафарга яқин футбол фанати Франциянинг Марсель шаҳрида тартибсизлик қилишди, деб Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

Кўпчилиги маст ҳолатда бўлган инглизлар Бретей кўчасида маҳаллий аҳоли билан муштлашувга киришган. Фанатлар йўлларида учраган ресторан ва барларга ҳужум қилган. Улар "қурол" сифатида шиша идишлар ва стулларни қўллаган.                                  

Полицияга тартибсизликларга чек қўйиш учун маълум вақт ва кўзни ачиштирувчи газ керак бўлди. Кўпчилик фанатлар қочиб кетишга муваффақ бўлган, улардан бир нечасигина ушланган. 30 га яқин полициячи кўчани тўсиб олган.

Бугун, 10 июнда бошланадиган Евро-2016 мусобақасининг гуруҳ босқичидаги Англия ва Россия ўртасидаги учрашув Марселда 11 июнда бўлиб ўтади. Шу туфайли шаҳарга англиялик 150 мингга яқин футбол фанатлари келиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан