Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инновацион ривожланиш вазири имконияти чекланган болаларга китоблар совға қилди
28.03.2019 14:34,  
25

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилояти Қибрай тумани 42-сонли таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига бориб, китоблар ва ўқув қуроллари топширди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

"Сизларнинг камол топишингиз, юртимизни ривожланишига хизмат қўшадиган инсонлар бўлиб етишишингиз учун китобнинг ўрни беқиёс, — деди И. Абдураҳмонов болаларга мурожаат қиларкан. — Ҳозир бир кутубхонангизни тўлдиришга бирозгина ҳисса қўшяпмиз холос. Ҳар бир китоб — бир дунё, шу китобларни ўқиб, янгидан янги дунёларни кашф қиласиз, дунёқарашингиз ўсади, келажакда юқори марраларга эришишингизга ёрдам беради".

Китоб совға қилинганидан сўнг вазирлик ходимлари томонидан болажонларга қизиқарли робототехника машғулотлари ўтказилди. Робототехника сабоқлари болаларни илм-фан, замонавий технологиялар ва инновацияларга қизиқишини орттирса, китобларни уларнинг ижобий фикрлашига хизмат қилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур мактаб-интернатда мунтазам равишда робототехника бўйича машғулотлар ташкил этишни режалаштирди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларга китоблар совға қилди. Хусусан, инновацион ривожланиши вазири Иброҳим Абдураҳмонов Наманган вилояти Чуст тумани Ғовасой қишлоғидаги ўзи таълим олган 12-ўрта мактабга китоблар совға қилди, вазирлик ходимлари томонидан ушбу мактабга Q-Box қурилмаси ҳам ўрнатилди.

Шу билан бир қаторда республика вилоятларининг узоқ ҳудудларидаги мактабларига бир неча минг китобларни ўзида жамлаган, wi-fi Тизими шаклидаги Q-Box қурилмасини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан