Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иноятовнинг ишдан кетиши ўзбекистонликларга таълим тизими "оёққа туришига" умид берди
21.06.2018 01:36,  
22

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистонда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан олинди. ўрнига шу пайтгача Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланган.

Шунингдек, энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаевдан бошқа барча ўринбосарлар алмашган.

Хабарларга кўра, Иноятовнинг вазирнинг биринчи ўринбосари Кадирбай Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинган.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлар.

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Иноятовнинг ўрнига Шерматов вазир этиб тайинланганлиги ҳақидаги хабарларни хурсандчилик билан қарши олишмоқда.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти, Шерматовга "янгиликка интилувчан" дея баҳо беришиб, эндиликда халқ таълими тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишига умид билдиришмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан