Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Insee: Францияда йиллик инфляция февраль ойида 6,2 фоизгача тезлашди
28.02.2023 15:44,  
14

Францияда истеъмол инфляцияси январдаги 6 фоиздан 2023 йил февралида 6,2 фоизга тезлашди. Бу ҳақда Франция Миллий статистика институти (Insee) маълум қилмоқда.

DailyFx портали томонидан сўралган таҳлилчилар нархнинг 6,1 фоизга ошишини башорат қилишган. 2022 йил февраль ойида йиллик инфляция 3,6 фоизни ташкил этди.

Февраль ойининг биринчи ярмида Le Monde газетаси IRI тадқиқот компанияси маълумотларига таяниб, Францияда озиқ-овқат нархлари 2023 йил январида 2022 йил январига нисбатан ўртача 13,8 фоизга ошганини ёзди.

Ўтган ҳафта Франция президенти Эммануэл Макрон миллий нефть компанияларини инфляция ва энергия харажатлари ошиб бораётган шароитда фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ёқилғи чегирмаларини қайта жорий этишга чақирган эди.

Январь ойи бошида France 3 телеканали энергия ресурслари нархининг ошиши сабабли Францияда сув нархининг кескин ошгани ҳақида хабар берган эди. Тарифлар 60 фоизгача кўтарилди. Ўртача, бир кубометр сувнинг нархи ҳар бир оила учун кунига 4,3 еврони ташкил этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан