Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
12.05.2022 22:27,  
53

Ушбу Қонуннинг мақсади инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ҳужжатга кўра, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Сунъий равишда етиштирилган аъзолар трансплантация объектлари бўлмайди.

Шунингдек, қонуннинг амал қилиши:

инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг трансплантациясига;

аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига;

қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан