Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
28.04.2022 14:33,  
43

Олий Мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида Давлат Раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомилаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.

Билдирилган таклифлар асосида сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари билан биргаликда Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Унга кўра, трансплантация жараёнларини сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлган қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ушбу хизматни аҳолига яқинлаштириш ва барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш, тегишли давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш каби йўналишлар қамраб олинган.

Қонун қабул қилингандан сўнг “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси сенаторлар томонидан жойларда доимий равишда назорат этиб борилади.

Мазкур Қонун қабул қилиниши билан соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатини амалдаги қонунчилик асослари билан тўлдиришга имконият яратилади.

Шунингдек, Қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади. Ушбу Қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан