Инсон ҳаётда ўзини, ўз йўлини топиши учун нима қилиши керак?

Инсон ҳаётда ўзини, ўз йўлини топиши учун нима қилиши керак?

Қандай қилиб ўз йўлини топиш ҳақида 3 маслаҳатлар билан танишинг.

Ўз ҳаётингизни яшанг

Кичкиналигингизда онангиз шифокор бўлишингизни хоҳларди. Отангиз футболчига турмушга чиқишингизни, бувингиз эса «одобли невара» бўлишингизни орзу қилишарди.

Мана сиз улғайдингиз. Шифокорлик дипломини олдингиз, лекин бу ишни ёқтирмайсиз. Отангиз хоҳлаганидек, футболчига турмушга чиқмоқчи бўлдингиз, лекин дам олиш кунлари спорт-барларга ғойиб бўладиган футбол ишқибозига турмушга чиқдингиз.

Бувингиз орзу қилганидек жиддий ва бошқалардан ажралиб турмасликка ўргандингиз. Сизга бир савол: ҳозир сиз кимнинг ҳаётини яшаяпсиз?

Бугундан бошлаб ўзингизга, қандай лозим деб ҳисобласангиз шундай яшашга сўз беринг.

Ўзингизни бошқа ролларга қўйиб кўринг

Албатта сизда савол туғилади: «ўз ҳаётини яшаш» нима дегани? Сизнинг 5 та ҳаётингиз борлигини ва уларнинг ҳар бирини муайян бир ишга сарфлашингиз мумкинлиги ҳақида тасаввур қилинг. Булар қандай ишлар бўлади?

Фараз қилайлик, сиз: «Бир ҳаётимда мен ёзувчи бўламан, бошқасида — фотомодель, учинчисида — бадиий гимнастика бўйича олимпиада чемпиони, тўртинчисида — пазанда, бешинчисида — фотограф» деб ёздингиз.

Буларнинг ҳаммасини сизнинг ҳозирги ҳаётингизга жойлаштириш жуда осон. Биз аниқ биламизки, сиз дунёни билишни, у ҳақда ёзишни, мазали таомлар тайёрлашни ва ўзингиз учун бир-иккита ажойиб фотосессия қилишни хоҳлайсиз.

Ишга киришинг!

Ҳаракат қилиш ва ишга киришиш учун энг муҳим асос шундан иборатки, ҳар қандай ҳаракат сизга янги маълумотлар беради. Бу маълумотларсиз эса олдинга силжиш бўлмайди.

Шунингдек, ҳар қандай ҳаракат — айниқса якуни ижобий бўлса — ўзингизга бўлган ишончни оширади. Агар биз бир жойда ўтирсак ва ҳеч нарса қилмасак, бу бизда маъюслик ва умидсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Жамиятшуносларнинг аниқлашича, ҳаммадан кўп буюк кашфиётлар қилган олимлар ҳаммадан кўп хатолар қилган эканлар! Шунинг учун хато қилиб қўйишдан қўрқмасдан, ҳаракат қилинг!

1