Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Акром Малик ишига диққат қаратмоқда
25.03.2020 23:37,  
1616

2016 йил 22 июлдан буён қамоқда сақланаётган адабиётшунос Акром Малик "иши"га Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази диққат қаратмоқда. Марказ раҳбари Акмал Саидов маҳкум Акром Малик масаласи билан шуғулланиш ва тегишли ҳужжатларни йиғиш ҳақида ёрдамчиси Отабек Норбоевга топшириқ берган. Яқинда Акром Маликнинг отаси Пискент тумани бош имом хатиби Абдулҳамид Маликов шу масалада марказга мурожаат қилган эди. Шунингдек, адабиётшуноснинг дўстлари, бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар ҳам мазкур ишга эътибор қаратилишини илтимос қилишганини шоир ва таржимон Абдулҳамид Пардаев хабар қилди.

Акмал Саидов Акром Малик "иши"дан хабардорлигини айтган. Келгуси ҳафта ичида маҳкум Акром Малик жазо ўтаётган 48-манзил колонияга бориб, у билан учрашмоқчилигини маълум қилган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда тўлиқроқ маълумот олиш учун Инсон ҳуқуқлари Республика марказига қўнғироқ қилдик, бироқ боғланиш имкони бўлмади. Акмал Саидов колонияга борганлигини билиш, ҳозирча, имконсиз.

Эслатиб ўтамиз, Акром Малик Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети магистранти ва навоийшунос тадқиқотчи эди. У ўз "жиноят иши" ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга ёзган очиқ хатида баён қилган ва озодлик сўраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан