Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ: Ғаниев ҳайдаб юборган бемор ва рўмолли аёл билан боғлиқ масалаларни биз ҳал қилолмаймиз
30.09.2019 16:39,  
783

Фарғона ҳокимининг яктак-иштон кийган беморни ҳайдагани ва бир тадбирдан рўмол ва рангли кўйлаги ёқмаган журналист аёлни чиқариб юборгани юзасидан «Togri.uz» Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказдан муносабат олди. Марказ бу ҳолатни ҳал қилиш учун бевосита бирор ваколатга эга эмаслигини таъкидлади.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Ҳоким йиғилишда Марғилондаги касалхонадан яктак-иштон кийган беморни ҳайдаганини айтди. Бундан ташқари, вилоят ҳокими рўмол ўраган журналистни тадбирдан ҳайдагани, журналистнинг хорижий меҳмонни кутиб олишга рўмол ва рангли кўйлакда чиққани ёқмаганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ матбуот котиби Ғулом Мирзаев марказнинг ҳуқуқшунос-мутахассис фикрларига таяниб марказ бевосита бу ҳодиса юзасидан ҳеч қандай ўрганиб чиқиш ваколатига эга эмаслигини айтди ва қуйидагиларни билдирди:

Бу билан суд шуғулланиши керак. Агар марказ фуқаро мурожаат қилмасидан шуғулланадиган бўлса, қонунчилик бузилади. Марказга 47 ёшли фуқарога ҳам журналист ҳам мурожаат қилмаган. Улар мурожаат қилсагина, бу масала кўриб чиқилади. Ўшандаям, бевосита ҳал қилиш ваколатига эга эмас. Марказ мурожаатни судга юборади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг низоми тасдиқланган. Президент марказга тегишли вазифаларни белгилаб берган. Марказ инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминловчи давлат органи ҳисобланади.

Ҳокимнинг фуқароларга нисбатан қилган иши, бу хусусий масала. Уни айтаётган гапини қонунга тўғри ёки нотўғрилигини суд ҳал қилади. Бу фуқаролар ўз ҳуқуқини талаб қилиб мурожаат қилмаган экан, бу ерда марказнинг айби бор. Демак, марказ ҳуқуқий тарғибот даражасини ошириши керак. Инсон ўзини ҳуқуқини чуқурроқ ўрганиб олиши керак. Мамлакатда сиёсий жараёнлар кетяпти. Ҳар бир ташкилотни ўзини ваколати бор. Бир идора бошқа ташкилотнинг ваколатини ўз зиммасига ололмайди. Марказ ижтимоий тармоқда чиққан хабарларда айтилганидек, Фарғона вилояти ҳокимининг бу иши билан шуғулланмайди. Шу фуқаролар расман мурожаат қилишлари керак. Кейин биз ўрганиб чиқамиз. Тегишли ташкилотга шу масала бўйича тавсиявий ҳуқуқни тиклаб бериш ваколатига эга бўлган органларга жўнатамиз, холос.

Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ матбуот котиби

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан