Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига расман мурожаат қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига расман мурожаат қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қилинган ноинсоний жиноятни қатъий қоралайди.

Андижонда ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро вафот этди (видео)

"Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Масъул вазирлик ва ташкилотлардан келажакда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини талаб қиламиз" -дейилади марказ баёнотида.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизматининг маълум қилишича, фожиали ҳолат ҳақида хабар тарқалгани заҳоти Миллий марказ Ўзбекистон Бош прокурори Н.Т. Йўлдошевга ва Ички ишлар вазири П.Р. Бобожоновга расмий хат билан мурожаат қилган.

"Бу қайғули ҳолат аввало навқирон бир инсоннинг умрига зомин бўлгани ва марҳумнинг оила аъзоларини чексиз мотаму айрилиқ ғамига дучор этгани билан ҳар биримизни асло бефарқ қолдирмайди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Андижон шаҳрида содир бўлган мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган. Биз адолат тўлиқ қарор топишини, бундай фожиалар бошқа такрорланмаслигини таъминлаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз", дейилади баёнотда.