Инсон онги мия ўлимидан кейин ҳам ишлаши аниқланди

Инсон онги мия ўлимидан кейин ҳам ишлаши аниқланди

Буюк Британиянинг Саутгемптон унивеситети олимлари ўтказган тадқиқотлар натижаларига кўра, инсон онги мия ўлимидан кейин ҳам бир неча дақиқа давомида ишлаши мумкинлиги аниқланди, деб хабар бермоқда  The Telegraph.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, бу тадқиқот ўз йўналишида энг йиригидир. Британиялик мутахассислар 4 йил давомида Буюк Британия, Австрия ва АҚШдаги 15 та шифохонада юраклари тўхтаб қолган икки мингдан ортиқ кишилар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиққан. Ҳаётга қайтганларнинг тахминан 40 фоизи юрак тўхташи ва унинг қайта ишга тушиши орасида у ёки бу даражадаги онглиликни тасвирлаб берган.

Тадқиқот муаллифларидан бирининг таъкидлашича, юрак уриши тўхтагач, мия ҳам ишламай қўяди. Бироқ юрак тўхташидан 20-30 секунддан кейин мия ҳам тўхташига қарамай, онг уч дақиқадан кам бўлмаган муддатда ишлашда давом этган. Мижозлар клиник ўлим юз бергандан кейин хонада бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бера олгани олимларнинг бундай хулосага келишларига сабаб бўлган.