Гўшт атроф-муҳит ва инсон саломатлигига энг салбий таъсирни кўрсатади. Англия-Америка олимлар гуруҳи тадқиқот ўтказиб, шундай хулосага келганлар. Тадқиқот натижалари PNAS журналида чоп этилган.
Оксфорд университети (Буюк Британия) ва Миннесота университети (Америка) олимлари 15 хил озиқ-овқат маҳсулотини таҳлил қилишди. Тадқиқот вақтида диабет, овқат ҳазм қилиш тизими саратони, юрак ишемик касалликлари, инсультга олиб келувчи 15 та глобал омилнинг 9 таси паст овқат сифатига боғлиқлиги эътиборга олинган.
Олимлар AREI индексини жорий этишган. Ушбу индекс маҳсулотнинг бири кишига мўлжалланган миқдорининг (порциясининг) атроф-муҳитга ўртача нисбий таъсирини кўрсатади. Ҳисоблашда иссиқхонадан ажралиб чиқадиган зарарли газлар, ишлаб чиқариш учун ер майдони, ишлаб чиқаришда атроф-муҳит ифлосланиши, сувга бўлган эҳтиёж ва бошқа экологик салбий таъсирлар инобатга олинган.
Маълум бўлишича, паст ўлим хавфи билан боғлиқ маҳсулотлар - донли экинлар, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар ва зайтун ёғи энг кам салбий таъсир кўрсатади. Экологияга яна-да кам таъсирни, хавф гуруҳига киритилганига қарамасдан, таркибида кўп миқдорда шакар бўлган ичимликлар кўрсатади.
“Бошқалардан кўра кучлироқ ўлим хавфини оширадиган маҳсулотлар атроф-муҳитга салбий таъсирнинг турли даражаларига эга. Энг юқори AREI ишланмаган қизил гўштга тааллуқли — бир порцияга 73 бирлик, ишлов берилган гўштда эса кўрсаткич 37 бирликка тенг”, - дейилган мақолада.
Олимлар дунёда одамлар ва экология учун зарарли бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш кучайиб бораётганини таъкидлаганлар ва ўз ўрнида уларнинг ўрнига дон, мева, сабзавот ёки балиқ истеъмол қилишни тавсия қилганлар.