Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсоният ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи беш асосий хатар маълум бўлди
11.05.2022 11:16,  
41

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган беш асосий хавф рейтингини эълон қилди. 

Кўпчилик қашшоқлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бу рўйхатнинг бошида эътироф этилса керак, деб тахмин қилганди. Чунки дунёда мазкур муаммодан азият чекаётган қарийб бир миллиард одам бор.

Аммо 2022 йилда инсоният саломатлиги учун очарчилик ва камбағалликдан кўра энг кўп семизлик хавф солиши маълум бўлди. Бу “фаст-фуд”лар борзори янада чаққонлашиши ва шундай маҳсулотлар рекламаси авж олиши билан боғлиқ.

Иккинчи жиддий хатар — ёлғизлик! Коронавирус пандемияси даврида янада жиддий тус олган ушбу муаммо кўплаб ривожланган мамлакатларда одамлар соғлиги ва ҳаётини издан чиқармоқда. 

Сайёрамизнинг деярли барча аҳолисига хос бўлган стресс ва ҳаддан зиёд хавотир ҳисси рейтингнинг 3-поғонасини банд этди. 

Жаҳондаги тўс-тўполонлар, аччиқ ичакдай чўзилган пандемия, беқарор сиёсий вазият, иқтисодий инқироз ва бошқа омиллар бу муаммони янада кучайтириб юбориши башорат қилиняпти.

Шу сабабли ЖССТ экспертлари 2016 йилдаёқ сурункали стрессни ХХI асрнинг энг хавфли эпидемияси, деб эълон қилган эди. 

Одамзот ҳаётига хавф туғдирувчи тўртинчи глобал муаммо сифатида ичак хасталиклари, жумладан, ривожланган мамлакатларда кенг тарқалаётган Крона касаллиги тан олинди. 

Таҳлилларга кўра, ушбу дардга чалинган энг кўп бемор Исроил давлатида қайд этилган. Ҳозир бу ерда камида 40 минг нафар киши шундай касаллик билан курашяпти. 

Ниҳоят рўйхатнинг бешинчи поғонасидан хотин-қизлар ўртасида тобора авж олаётган гинекологик хасталик — эндометриоз жой олди. 

Маълумотларда келтирилишича, у дунё бўйича туғиш ёшидаги аёлларнинг 10-15 фоизида аниқланмоқда. Ачинарли жиҳати, шифокорлар ҳали бу касалликка аниқ ташхис қўйиш ва уни самарали даволаш борасида универсал усулларга эга эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан