Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Instagram 100 миллион фойдаланувчининг биометрик маълумотларини ноқонуний йиғишда айбланмоқда
13.08.2020 21:43,  
102

Facebook компанияси Instagram ижтимоий тармоғида 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг биометрик маълумотларини ноқонуний йиғишда айбланмоқда. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар беради.

Корпорацияга қарши даъво аризасида Instagram'да юзни таниб олиш тизимидан фойдаланадиган ва "юз шаблонини" яратадиган восита мавжудлиги, уни кейинчалик ўз маълумотлар базасида сақлаши айтилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг суратларини автоматик равишда сканерлашда, шунингдек, ушбу иловадан фойдаланмайдиган одамларнинг ҳам биометрик маълумотларини тўплашда айбланмоқда.

Судда, шунингдек, Facebook ўз маҳсулотларида юзни аниқлаш қобилиятини яхшилаш мақсадида одамлардан ҳимояланган биометрик маълумотларни йиғиш ва бу ахборотни турли хил хизматларга тарқатиш тўғрисида ҳам айтилган.

Американинг Иллинойс штати қонунига кўра, агар даъво қондирилса, Facebook қоидабузарлик учун ҳар бир фойдаланувчига мингдан 5 минг долларгача жарима тўлаши мумкин, уларнинг умумий миқдори 500 миллиард долларгача бўлади.

Компания вакили Стефани Отуэй даъво асоссиз эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Instagram юзни аниқлаш технологиясидан фойдаланмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан