Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Intel чораклик дивидендларини деярли уч баробар қисқартиради
23.02.2023 10:54,  
103

Компьютерлар учун бутловчи қисмларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси бўлган Американинг Intel корпорацияси чораклик дивидендлар миқдорини қарийб уч бараварга, яъни ҳар бир акция учун 0,125 долларгача камайтирди. Бу ҳақда ташкилотнинг пресс-релизида маълум қилинди.

Дивидендларни камайтириш тўғрисидаги қарор директорлар кенгашининг капитал тақсимотига эҳтиёткорлик билан ёндашгани билан боғлиқ. Молиявий мослашувчанликнинг ошиши макроиқтисодий ноаниқлик даврида Intel'ни ўзгартириш учун зарур бўлган асосий инвестицияларни қўллаб-қувватлайди.

Пресс-релизда акциядорлар ўз дивидендларини 2023 йил 1 июнь куни оладилар. Шу билан бирга, компаниянинг биринчи чоракдаги даромади 10,5-11,5 миллиард долларни ташкил этади, соф зарар эса ҳар бир акция учун 0,8 доллар даражасида бўлади.

Ҳисоботда айтилишича, компания 2023 йил охиригача 3 миллиард доллар тежашга ҳаракат қилиб, харажатларни оптималлаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Режаларга кўра, 2025 йилга келиб, харажатларни оптималлаштириш ҳисобига тежамкорлик ҳажмини 8-10 миллиард долларгача оширмоқчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан