Intel компанияси ўз маҳсулотлари, жумладан, процессорлари нархини ошириш режаларини тасдиқлади, деб хабар беради WCCTech портали. Нархлар 20% гача кўтарилади.
2022 йил 2-чорак молиявий ҳисоботида Intel ўз мақсадларига эришмаганлигини маълум қилди. Шундай қилиб, корпорациянинг иккинчи чоракдаги даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камайиб, 15,3 миллиард долларни ташкил қилди. Компаниянинг соф зарари 110 миллион долларни ёки ҳар бир акция учун 0,11 долларни ташкил қилди, бир йил аввалги 5,1 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 0,29 доллар фойда олган эди.
Кўрсаткичларнинг пасайиши муносабати билан компания ўз маҳсулотлари нархининг ошишини эълон қилди.
Маълумки, Intel бизнесининг катта қисмини ташкил этувчи процессорлар, Wi-Fi контроллерлари ва бошқа компонентлар нархлари қайта кўриб чиқилади. Компания уларнинг нархини 10-20 фоизгача оширишни режалаштирмоқда. Нархлар ҳали тасдиқланмаган, бироқ Intel ўз ҳамкорлари ва мижозлари билан боғланиб, уларни нарх ошишига тайёрлаб қўйган.
Intel маҳсулотлари 2022 йилнинг кузида янги нархларда сотила бошлаши кутилмоқда.