Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Интернетда iPhone 14 камераларининг жонли суратлари тарқалди (фото)
25.07.2022 14:36,  
184

Ижтимоий тармоқларда янги iPhone 14 смартфонларига ўрнатилиши керак бўлган камера блокларининг суратлари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Gadget Tendency портали. 

Маълум қилинишича, суратларда иккита турдаги камераларни кўриш мумкин - мос равишда линиянинг ёш ва эски моделлари учун икки ва уч камерали.

Очиб юборилган фотосуратлардан кўриниб турибдики, модуллар ўртасида деярли бўшлиқлар йўқ, бу эса улар олдинги iPhone авлодларига қараганда сезиларли даражада катта бўлишини кўрсатади. Миш-мишларга кўра, iPhone 14 Pro'даги асосий камера сенсори 1/1,3 дюймгача ошади. 

Аввалроқ, нуфузли инсайдер Минг-Чи Куо iPhone 14 Pro смартфонлари 48 мегапикселли асосий камерадан фойдаланишини маълум қилганди.

Барча янгиликлар муқаррар равишда қурилмалар нархининг ошишига олиб келади, дея қайд этади Gadget Tendency.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, iPhone 14 Pro 1100 доллардан бошланади, бу iPhone 13 Pro’дан 100 долларга кўп. iPhone 14 линияси тақдимоти 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтиши кутилмоқда

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан