Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инвестициялар вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси қандай вазифаларни бажаради?
28.12.2019 11:24,  
109

“Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

Жумладан, Ваколатхона олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича “Йўл хариталарига” киритилган ХХР билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини таъминлайди.

Ваколатхона Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлиги остида амалга оширади.

Ваколатхонага инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Ваколатхона директори ўз даражаси бўйича Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади.

Ваколатхона Ўзбекистоннинг ХХРдаги хорижий ташкилотларига республикага инвестицияларни, молиявий-техник кўмак маблағларини жалб қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари экспортини рағбатлантиришда, туристларни жалб қилишда кўмаклашади.

Маълумот учун: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси Президентнинг 2019 йил 4 майдаги қарори билан ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан