Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инвесторлар бир йил ичида Буюк Британиянинг акциядорлик фондларидан рекорд даражадаги доллар олиб кетишди
26.12.2022 03:00,  
46

EPFR Global маълумотларига кўра, сармоядорлар 2022 йилда Буюк Британиянинг акциядорлик фондларидан рекорд даражадаги 26,3 миллиард долларни олиб қўйишди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Асосан Британия иқтисодиётига йўналтирилган компаниялар акцияларини ўз ичига олган FTSE 250 фонд индекси жорий йилда 20 фоизга тушиб кетди, бу 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. FTSE 100 индекси жорий йилда қимматлашган товар захираларининг муҳим улуши ҳисобига 1,5 фоизга ошди.

Буюк Британия жиддий иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда, мамлакатда инфляция охирги 40 йилдан ортиқроқ энг юқори даражага етди. Иқтисодиётдаги муаммоларни сиёсий ноаниқлик янада кучайтирди: 2022 йилда Британиянинг икки бош вазири истеъфога чиқди. Бундан ташқари, мамлакатни иш ташлашлар тўлқини қамраб олган, уларнинг сони 80 йиллардан бери энг катта бўлиши мумкин, дея таъкидлайди агентлик.

Натижада, жорий йилнинг ноябрь ойида Британия фонд бозори ўз ўрнини Францияга бўшатиб, Европадаги энг йирик бозор мақомини йўқотди.

Умуман олганда, глобал қимматли қоғозлар бозори 2022 йилда 166,5 миллиард долларлик соф капитал оқимини қайд этди, дея қайд этади EPFR Global.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан