Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






iPhone 12 тақдимоти қишга қолдирилади
26.03.2020 17:49,  
283

Apple ўзининг 5G ни қўллаб-қувватлайдиган биринчи айфонларининг тақдимотини кузнинг бошида ўтказмайди. Бу ҳақда Nikkei Asian Review хабардор манбаларга таяниб ёзмоқда.

Компания коронавирус пандемияси туфайли талабнинг пасайиши, халқаро рейсларнинг чекланиши ва ўз-ўзини изоляция қилиш режимининг талаблари туфайли ривожланишнинг кечикиши, шунингдек етказиб бериш занжирида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни кўриб чиқмоқда.

"Таъминот билан боғлиқ муаммоларга қўшимча равишда, Apple ҳозирги вазият фойдаланувчиларнинг ўз қурилмаларини янгилаш истагини сезиларли даражада камайтиради деб ҳисоблайди", - деди манбалардан бири нашрга.

Apple бешинчи авлод мобил қурилмалари борасида асосий рақобатчилари Samsung ҳамда Huawei‘дан ортда қолмоқда. Бу йил бошида Apple ўзининг олдига улкан мақсад қўйди, бу етказиб берувчиларга 2020 йилда 100 миллион донагача янги қурилмаларни ишлаб чиқаришни таъминлашга тайёр бўлиши кераклигини кўрсатади. Бундан ташқари, компания тўрт хил смартфон моделларини чиқаришни режалаштирмоқда.

Ҳозирги вақтда Apple АҚШ ва Европада коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда - бу компаниянинг иккита йирик бозори бўлиб, улар компания савдо айланмаси ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Март ойининг бошидан бошлаб Apple янги смартфонларнинг сўнгги прототипларини ишлаб чиқиш учун етказиб берувчилар билан яқиндан иш олиб боради деб тахмин қилинган эди. Бироқ, дастлаб яқин алоқани ва қурилмани синовдан ўтказишни талаб қиладиган ушбу жараён ойнинг охиригача қолдирилиши керак эди. Кейин, АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганда, у яна қолдирилди.

"Биз ҳозирча таслим бўлмаяпмиз. Биз ушбу масалани ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз", - деди вазиятдан хабардор манба нашрга берган интервьюсида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан