Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






iPhone 12 барча версияларининг нархлари очиқланди
30.07.2020 13:48,  
962

Apple корпорацияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини қачон тақдим этиши аллақачон айтилган. Янги айфонлар жамланмасида қувватлаш адаптери бўлмаслигини Apple'нинг ўзи бошқача йўл билан тасдиқлаган, тағин уларда қулоқчин ҳам бўлмайди. 

Бундан ташқари, Komiya_kj никли инсайдер янги туркумдаги ҳар бир моделнинг турли хотирали вариантлари учун қанча нарх белгиланишини ҳам эълон қилди. Унга кўра, iPhone 12 смартфонлари қуйидагича нархларга эга бўлади:

  • iPhone 12 (5,4 дюймлик): 64 ГБ – $699, 128 ГБ – $749, 256 ГБ – $849;
  • iPhone 12 Max (6,1 дюймлик): 64 ГБ – $799, 128 ГБ – $849, 256 ГБ – $949;
  • iPhone 12 Pro (6,1 дюймлик): 128 ГБ – $1049, 256 ГБ – $1149, 512 ГБ – $1349;
  • iPhone 12 Pro Max (6,7 дюймлик): 128 ГБ – $1149, 256 ГБ – $1249, 512 ГБ – $1449.

Айтиш керакки, уларнинг барчаси 5 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган энг кучли Apple A14 процессори ва 5G-модем, OLED-экран билан жиҳозланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан