Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






iPhone келажакда паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини босиши мумкин
4.07.2020 18:07,  
348

Apple компанияси iPhone смартфонлари фойдаланувчи ўзи билан олиб юрадиган ягона буюмга айланишини хоҳлайди ва бу борада доим изланишда. Купертиноликлар эндиликда iPhone'лар паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шу каби моддий кўринишдаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрнини бошишини хоҳлаб қолди. Бу ҳақда ApppleInsider нашри хабар бермоқда.

Яқинда Apple ўз смартфонлари билан автомобиль калитларига эҳтиёж қолдирмаслик режаси ҳақида маълум қилганди. Таъкидлаш керак, iPhone'лар чиққанидан бери кўпчиликнинг кундалик дафтар, фото камера, ручка ва ҳатто ойна олиб юришига ҳожат қолмади. Бу рўйхат яна давом этишини хоҳлаётган Apple кутубхона картаси ва бошқа ID карталарга нуқта қўйиш пайига тушган.

Компания томонидан патентлаш учун берилган ва бир-биридан бироз фарқланувчи ҳужжатларнинг барчасига «Фойдаланувчи шахсининг тасдиқланган даъволарини тақдим этиш» деб ном қўйилган. Ушбу патентларда фойдаланувчи ID сини сақлаш, узатиш ва тасдиқлаш имконини берувчи усуллар ҳақида батафсил тушунтирилган. Патент ҳужжатида Apple «iPhone» сўзини бир марта ҳам ишлатмаган, аммо исталган технология ўрнини боса олувчи қурилма (яъни смартфон)га жуда кўп ўринда ишора қилган.

«Тасдиқланган идентификациядан фойдаланиш тизимига эга қурилмада тасдиқланган идентификацияни олиш ва қурилма фойдаланувчисини аниқлаш учун камида битта махсус процессор бўлади», дейилади патентларнинг бирида.

Юқоридаги таърифга кўра, iPhone каби қурилма фойдаланувчи идентификацияси ҳақидаги маълумотни ишончли равишда узатиши мумкин бўлади. Агар қурилма фойдаланувчиси шахси аллақачон тасдиқланган бўлса — айтайлик, Apple Wатч'даги биометрик сенсорлар ёрдамида — жўнатилаётган ID ҳам тасдиқланади.

Apple'нинг патентида, асосан, паспортлар назарда тутилган бўлишига қарамай, бундай тизим кўплаб шахсий ҳужжатларни тасдиқлашда қўлланилиши мумкин. 

«Бу фойдаланувчига шахсни тасдиқлаш учун рақамли идентификатор бўлиб хизмат қилувчи тасдиқланган маълумот (масалан, фойдаланувчи томонидан тақдим қилинган ва бир неча тизимлар тасдиғидан ўтган маълумот) ни [сервердан] олиш имконини беради ва бу маълумотларни турли сервис провайдерлари қайта ишлатиши мумкин бўлади», деб тушунтирилади ҳужжатда.

Тақдим қилинган бешта патентда маълумот қандай қилиб хавфсиз равишда узатилиши мумкинлиги борасидаги техник маълумотлар келтирилган. Патентларнинг бешаласида ҳам олтита ихтирочи номи келтирилган. Улар орасида, жумладан, «Қурилманинг мустақил процессори воситасида маълумотни тасдиқлаш» деб номланган ўхшаш патентларга эгалик қилувчи Кристофер Шарп ва Жианпаоло Фасолилар номи ҳам бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан