Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Ипотека банкни хусусийлаштириш кечиктирилмоқда
12.04.2022 14:58

Венгриянинг OTP-Bank'и Ўзбекистон тарафга Ипотека-банкни сотиб олиш бўйича битимни 2-3 ойга кечиктириш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Bloomberg Law хабар бермоқда.

OTP-Group ижрочи директори Шандор Чанининг маълум қилишича, Венгрия банкининг Ипотека банк акциялари пакетининг 75 фоизини сотиб олиш борасидаги қарори қатъий бўлган ва томонлар деярли келишувга эришишган. Бироқ, 24 февралда Россия-Украина уруши натижасида банк гуруҳи режалари ва прогнозлари ноаниқлашган. Шунинг учун OTP Group вазият барқарорлашгунга қадар битимни кечиктиришни сўраган.

Таъкидланишича, сўнгги ҳафталарда OTP-Group компанияларининг акциялари нархи 30 фоизга тушиб кетган, шунинг учун энди венгерлар инвестиция киритишни ўйламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Венгриянинг OTP Bank’и "Ипотека банк"ни хусусийлаштиришда иштирок этиши ўтган йил кузида маълум қилинган эди. Банкни хусусийлаштириш жараёнлари 2022 йил бошига қадар амалга ошиши айтилганди.

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз